Ўзбекистонда интернет тарифлари арзонлаштирилди

AKТ вазири Шуҳрат Содирқов 9 январь кун АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистонда 2020 йилда интернет хизматлари тарифлари эса 29 фоизга арзонлаштирилганини маълум қилди.

Кадр: YouTube

Шуҳрат Содирқовнинг сўзларига кўра, мавжуд техник қувватларни кескин ошириш ҳисобига 2020 йил декабрь ойидан алоқа каналлари ижараси тарифлари 2 баробарга, 2020 йил давомида интернет хизматлари тарифлари эса 29 фоизга арзонлаштирилишига эришилган. Ижтимоий соҳа объектларига, жумладан 8 095 та халқ таълими, 5 440 та мактабгача таълим ва 3 207 та соғлиқни сақлаш муассасасигача жами 14 минг километр оптик толали алоқа линиялари ташкил этилди ва юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланиш имконияти яратилган.

Унинг таъкидлашича, 2020 йилнинг тўртинчи чорагида республика бўйича 14 та, яъни ҳар бир ҳудудда биттадан таянч ИТ-мактаблари ташкил этилди ва замонавий технологиялар билан жиҳозланган. «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 120 мингдан зиёд ўқувчи жалб қилиниб, улардан 18 минг нафардан ортиғи курсларни муваффақиятли тугатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда зўравонликни тарғиб қилувчи маҳсулотни интернетда тарқатганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгилангани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар