Ёзёвондаги ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди
Ёзёвон туманида «Сobalt» ва «LADA LARGUS» автомашиналари тўқнашди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
8 февраль куни фуқаро М.У. «Сobalt»ни Янгибўстон маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлнинг қарама-қарши қисмига ўтиб кетган. Натижада, ўша йўлда ҳаракатланиб келаётган Б.Ф. нинг бошқарувидаги «LADA LARGUS» русумли автомобиль билан тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида «Сobalt» ҳайдовчиси ҳодиса жойида, «LADA LARGUS» автомашинаси йўловчиси чет эллик К.М. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган. Шунингдек, «Сobalt» йўловчилари А.Б., К.Ж., «LADA LARGUS» ҳайдовчиси Б.С. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.