Сайловлар қачон ўтказилиши маълум қилинди

«Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ-670, 08.02.2021 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Huquqiy axborot хабар берди.

Фото: Uzreport.news

Хабарга кўра, президентликка, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят, туман, шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди (илгари декабрь ойида эди).

Шу билан бирга, сайловларни ўтказиш бўйича сайлов участкалари туман ва шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан, округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади (илгари сайлов участкалари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилган).

Таъкидланишича, Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши мустасно) кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди.

Аввалроқ, Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари ўзгаргани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда навбатдаги президент сайловлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Янгиликлар