9–11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш тартиби жорий қилинади
«Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қа
Маълум бўлишича, қарорга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилади:
- Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида қўшимча равишда 28 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари;
- 864 та фуқаролар йиғинларида тикувчилик, ошпазлик-қандолатчилик, эркаклар ва аёллар сартарошлиги, компьютер саводхонлиги, бухгалтерия ва тадбиркорлик асослари бўйича маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари;
- вазирлик ва идоралар тасарруфида бўлган 18 та профессионал таълим муассасаларида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қисқа муддатли касб-ҳунарга, хорижий тилларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш курслари.
Шунингдек, «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳамда масканларнинг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари мақоми бўйича профессионал таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарига тенглаштирилади.
Қайд этилишича, умумий ўрта таълим муассасаларининг 9–11-синф ўқувчиларини асосий таълим жараёнларидан бўш бўлган вақтларида касб-ҳунарга ўқитиш тартиби жорий қилинади:
- бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг касб-ҳунарга ўқитиш ва касбий малакани ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинди;
- Касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш ва касбий малакани ривожлантириш департаменти тузилди.
Таъкидланишича, 2022 йил 1 мартгача Филиалда ёшларни веб-ишланмалар, графика дизайни, 3D-моделлаштириш, рақамли дастурлаш, робототехника, рақамли медиа, видеоўйинлар яратиш йўналишлари бўйича ўқитиш йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик соҳаларида кооперативлар ташкил этилади.