Фарғонада коронавирусга чалинган 11 нафар бемор соғайди

Наманган вилоятида 8 август куни 11 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вилоятда айни пайтга қадар 300 кишида коронавирус аниқланган, 291 нафар бемор соғайган. Ҳозирда 8 нафар беморга стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, 8 август куни Тошкент шаҳрида 498 нафар, Тошкент вилоятида 215 нафар, Бухоро вилоятида 70 нафар, Сурхондарё вилоятида 30 нафар, Қашқадарё вилоятида 24 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Сирдарё вилоятида 14 нафар, Наманган вилоятида 44 нафар, Хоразм вилоятида 5 нафар ҳамда Навоий вилоятида 4 нафар — жами 936 нафар бемор тузалди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 8 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 918 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар Ўзбекистонда 21 316 (+936) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган. Ҳозирда 8414 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар