Самарқандда ўпкасининг 75 фоизи зарарланган 70 ёшли аёл 11 кунда коронавирусдан тузалди

Самарқанд шаҳрида ўпкасининг 75 фоизи зарарланган 70 ёшли аёл 11 кунда коронавирусдан тузалди.

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи 70 ёшли аёл Гулсара Назарова 2020 йилнинг 28 июль куни танасида қандайдир ўзгаришларни сезган: аввалига оғзи қуриб, таъм сезмай қолган, иштаҳаси йўқолиб, ҳарорати кўтарилган, кейин унга йўтал қўшилган.

«Кейин билсам, бу ҳолат оиламизнинг барча аъзосида, аммо уларда енгилроқ кузатилаётган экан. Шошганимдан ва хавотирланганимдан вилоят ҳокимлигига мурожаат қилдим. Шундан сўнг тез тиббий машинаси келиб, мени Кимёгарлар қўрғонидаги шифохонага олиб кетишди», — дейди Гулсара Назарова.

Аёлнинг таъкидлашича, ўпкасининг 75 фоизи зарарланган ва муолажалар натижасида 11 кунда соғайган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 9 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 464 (+267) нафарни ташкил этмоқда. 21 813 (+497) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (71 фоиз) соғайган бўлиб, ҳозирда мамлакатда 8459 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар