Бухорода 2,9 минг долларни ноқонуний сотиб олишга уринган шахс ушланди

Бухоро шаҳрида валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Бухоро туманидаги «Маданият» МФЙ ҳудудида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Т. фуқаро Г.дан 2,9 минг долларни 31,6 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар