Деновдаги оҳак ишлаб чиқариш цехида табиий газга ноқонуний уланиш ҳолати аниқланди

Денов туманида оҳак ишлаб чиқариш цехида табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.А. тумандаги «Тотувлик» ва «Қўзичоқли» маҳаллаларида жойлашган оҳак ишлаб чиқариш цехларида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиши оқибатида «Ҳудудгаз Сурхондарё» филиали манфаатларига 59,9 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёдаги хонадонда газ портлаши оқибатида икки киши вафот этгани ҳпқида хабар берилган эди. 

Янгиликлар