Қашқадарёда 2020 йилда қанча бўш ер участкалари аукцион савдоларига юборилгани маълум қилинди

Қашқадарёда 2020 йилда қанча бўш ер участкалари аукцион савдоларига юборилгани аниқ бўлди. Бу ҳақда вилоят кадастр бошқармаси матбуот хизмати Tez Newsʼга хабар берди.

Маълум бўлишича, ўтган 2020 йил давомида вилоятда жами 3 327 та – 160,19 гектар бўш ер участкалари аниқланган.

Шундан 2 056 та – 102,12 гектар бўш ер участкалари аукцион савдоларига юборилиб, 869 та (38,21 га) бўш ер участкаcи сотилган.

895 та, яъни 43,55 гектар бўш ер участкалари ишчи комиссия томонидан рад этилган.

Янгиликлар