Бектемир туманида ағдарилган «Toyota Land Cruiser» ЙПХ ходимларини босиб кетишига оз қолди

Бектемир туманида ағдарилган «Toyota Land Cruiser» ЙПХ ходимларини босиб кетишига оз қолди. Автомобиль ағдарилган пайтда йўлда турган 5 та пиёда қочиб қолишга улгурган. Улардан 3 нафари ЙПХ ходимлари бўлгани таъкидланган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Фото: ЙҲХББ

12 январь куни соат 21:35 ларда Бектемир тумани «Шарқ» ЙПХ маскани олдида 33 ёшли С.А. «Toyota Land Cruiser» автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотиши оқибатида ЙТҲ содир қилган. У ўзидан олдинда бўлган, 54 ёшли Б.Р. бошқарувидаги «Lacetti» ҳамда йўл қатнов қисмини ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, тўқнашиб кетган.

Тўқнашув оқибатида, «Lacetti»даги 26 ёшли йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан фуқаро С.А. га нисбатан БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.

Янгиликлар