Россияда Ўзбекистон фуқароси ўлдириб кетилди

Санкт-Петербургнинг Шушари қишлоғида Ўзбекистон фуқароси бўлган 29 ёшли аёл ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Питер.ТВга асосланиб «Дарё» хабар берди.

Фото: bagnet.org

Хабарга кўра, қотилликда 22 ёшли ўзбекистонлик йигит гумонланиб, қўлга олинган. Аёл шу қишлоқдаги хонадонларнинг бирида бир неча пичоқланиш жароҳатлари билан топилган.

Таъкидланишича, аёл Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида рўйхатда турмаган. Россияга ишлаш учун 2019 йилда келган.

Қайд этилишича, воқеа жойидан иккита пичоқ, мобил телефон, банк пластик картаси, биоматериаллар ва мурданинг кийимлари ашёвий далил сифатида олинган.

Қотиллик сабаблари ҳозирча номаълум. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўрилмоқда.

Янгиликлар