Туркияда қийин аҳволда қолган 6 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди

Туркиянинг Истанбул шаҳрига ишлаш мақсадида бориб, пандемия шароитида молиявий қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентли маълум қилди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентли

Хабарга кўра, молиявий қийин аҳволда қолган ва коронавирус касаллигини бошидан ўтказган Ўзбекистон фуқаролари ва уларнинг фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди.

Қайд этилишича, улар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Таъкидланишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Бош консулхона ва Халқаро миграция ташкилоти ҳамкорлигида белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилиб, фуқаролар Истанбул-Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга олиб келинди.

Янгиликлар