Республикада коронавирусга қарши даволанаётганлар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3 800 нафардан ошди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 9 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 94 759 (+362) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 6 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 2 нафари Жиззах вилоятида,
  • 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 46 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 7 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 10 нафари Фарғона вилоятида,
  • 8 нафари Хоразм вилоятида,
  • 54 нафари Тошкент вилоятида,
  • 200 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қайд этилишича, кеча кун давомида:

  • Навоий вилоятида 7 нафар,
  • Наманган вилоятида 2 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
  • Фарғона вилоятида 10 нафар,
  • Тошкент вилоятида 57 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 161 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90292 (+239) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.

Шунингдек, айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 805 нафар бемор даволанмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 1 миллиондан ошди, деб хабар берган эдик.

Янгиликлар