Тошкентда йўловчи кўз ўнгида мастурбация қилган такси ҳайдовчиси 5 суткага қамалди
Toшкентда йўловчи кўз ўнгида мастурбация қилган такси ҳайдовчиси қўлга олинди. Бу ҳақда «Nemolchi.uz» лойиҳаси хабар бермоқда.
Кеча синглим «Яндекс» чақирди, машинада кетаётиб у ҳайдовчининг ғалати хатти-ҳаракатларини пайқади, шунда у мастурбация билан шуғулланаётгани маълум бўлди. Синглим уни суратга олишга улгурмади. Шундан сўнг, у қичқириб 102 га қўнғироқ қилди, ва ҳайдовчини қолга олишди, — деди йўловчининг опаси.
Аниқлик киритилишича, фуқаро ҳолат юзасидан тегишли органларга ариза ёзган. Натижада, суд мажлиси сешанба (9 июль) куни бўлиб ўтган.
Аввалига айбланувчининг онаси йиғлаб, ундан аризани қайтариб олишни илтимос қилди. Аммо суд учрашувидан сўнг, у синглимга бақира бошлади ва ушбу воқеада уни айблади, – дея қўшимча қилди қизнинг қариндоши.
Суд томонидан Б.Р.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (жинсий таҳқирлаш) билан айбдор деб топди. Эркак 5 суткага маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.