Нурободда маҳалланинг белгиланмаган ҳудудидан тупроқ қазиб, юк машиналарига юклаб бераётган фуқаролар жаримага тортилди

Самарқанд вилояти Нуробод тумани «Улус» МФЙ ҳудудида ноқонуний равишда маҳалланинг белгиланмаган ҳудудидан тупроқ қазиб, юк машиналарига юклаб бераётган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси назорат инспекторлари томонидан ўтказилган рейд кузатуви давомида фуқаролар Т.А. ва Т.С белгиланмаган ҳудуддан тупроқ қазиб, юк машиналарига юклаб бераётгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Ерости бойликлари тўғрисида»ги қонунларда кўрсатилган тегишли моддалар талаблари бузилганлиги учун белгиланган тартиб асосида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жавобгарлик учун маъмурий жарималар қўлланилди.

Аввалроқ Риштонда юк машиналарига ноқонуний равишда тупроқ юклаётган фуқаро 2 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар