Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 236 нафарга кўпайди

Ўзбекистонда 10 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 304 (+236) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, янги касалланганларнинг

  • 209 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 14 нафари Тошкент вилоятида;
  • 11 нафари Aндижон вилоятида;
  • 2 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 8112 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 31 000 нафардан ошгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар