Самарқандда лойиҳа қиймати 67,7 млрд сўм бўлган узунлиги 534 метрга тенг туннель қурилади
Самарқанд шаҳрининг Рудакий ва Бўстонсарой кўчалари кесишмасида лойиҳа қиймати 67,7 миллиард сўм бўлган туннель қурилиши ишлари давом этяпти. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, мазкур туннелнинг умумий узунлиги 534 метрни ташкил этади. Туннель қисмининг узунлиги 93 метр, туннель билан бир қаторда Бўстонсарой кўчаси бўйлаб кенглиги 6 метр бўлган пиёдалар ерости ўтиш йўли ҳам қурилади.
Аввалроқ Фарғонада туркиялик инвесторлар томонидан кўп қаватли уйлар қурилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, вилоят чўлларида 1400 та намунали уй қурилади.