Самарқандда яна 104 киши коронавирусдан соғайди

Ўзбекистонда 10 август, айни вақтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 517 нафар бемор соғайди.

Улардан 104 нафари Самарқанд вилоятига тўғри келмоқда.

Вилоятда жами соғайганлар сони 1179 тага етди. Касаллик ҳолатлари 1282 та, ўлим ҳолатлари учтани ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, айни пайтга қадар мамлакатда 22 559 (+517) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил қилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 22 минг нафардан ошгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар