Бухоро тумани ҳокими 5 та инвестиция лойиҳаси тақдимоти билан танишди (фото)

Бухоро туман ҳокимлигида 10 сентябрь, пайшанба куни 2020—2021 йилларда амалга оширилиши кутилаётган инвестиция лойиҳаларининг тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда ҳокимликнинг ахборот хизмати хабар берилди.

Фото: Бухоро тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Унда туман ҳокими Қаҳрамон Дўстов, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, тумандаги тижорат банклари, туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ташаббускор тадбиркорлар иштирок этди.

Фото: Бухоро туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Тадбирда жами 5 та лойиҳа кўриб чиқилди. Улар тадбиркор С.Саноевнинг балиқчилик ҳамда қорамолчилик, «Арслон Асад Файз» МЧЖнинг қорамол ва паррандачилик, тадбиркор С.Гадоев парандачилик фаолиятини касаначилик усулида ривожлантириш, «Жаҳоннамо» МЧЖнинг замонавий иссиқхона ҳамда «Новметан Аслзодаси» фермер хўжалигининг қорамолчилик лойиҳалари ҳисобланади. Тақдимотда мазкур лойиҳаларнинг соҳалари ва жойлари, маблағларни ўзлаштириш муддатлари таҳлил қилинди.

Фото: Бухоро туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги ва ижтимоий аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, тадбиркор инвесторларга кўмаклашиш, лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича туман мутасаддиларига тегишли топшириқлар берилди. Тақдимот якунида Бухоро тумани ҳокими Қаҳрамон Дўстов соҳа мутахассисларига Бухоро туманига йирик бизнес вакиллари ва салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш ва энг қулай инвестиция муҳитини яратиш бўйича зарурий кўрсатмалар бериб ўтди.

Фото: Бухоро туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Бухорода 2021 йил охирига қадар салкам 632 миллиард сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши, Сўхда қиймати 639 миллиард сўм бўлган 146 та лойиҳа амалга оширилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар