Ўзбекистон ҳудудида 2 баллик зилзила қайд этилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг хабар беришича, 10 ноябрь, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 19:39 да Ўзбекистон ҳудудида кузатилган зилзила Тожикистонда содир бўлган.

Маълум бўлишича, зилзила магнитудаси М=5,2 чуқурлиги 183 километр. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жануби-шарқий йўналиш бўйича 296 километр бўлган.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Тошкент : 296 км, 2 балл.
  • Наманган : 263 км, 2 балл.
  • Андижон : 270 км, 2 балл.
  • Фарғона : 207 км, 2 балл.
  • Гулистон : 240 км, 2 балл.
  • Жиззах : 272 км, 2 балл.
  • Самарқанд : 321 км, 2 балл.
  • Термиз : 334 км, 2 балл.

Аввалроқ Фарғонада 5 балл, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида 2 балл, Андижонда 4 баллик зилзила кузатилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар