Фото: Чилонзор туман ҳокимлиги

Маълумотларга кўра, Чилонзор туманининг 2020 йил учун мўлжалланган дастурига тумандаги бир қатор серқатнов йўллар, ички ва ташқи кўчаларни таъмирлаш масаласи ҳам киритилган бўлиб, бугунги кунга келиб мазкур дастур асосида жойларда таъмирлаш ишлари бошланган.

Жумладан, 9 декабрь куни туман ҳокими Сарвар Маҳаметов, ҳокимнинг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари Азизхон Усмонов ва бошқа тегишли масъуллар намунавий кўчага айлантирилиши режалаштирилган Қатортол кўчасида олиб борилаётган таъмирлаш жараёнларини жойига чиққан ҳолда ўрганган.

Фото: Чилонзор туман ҳокимлиги

Таъкидланишича, ўрганишлар жараёнида масъулларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилган.

Аввалроқ Андижондаги мусиқали драма театри 1,5 млрд сўмдан ортиқ маблағга қайта таъмирланиши ҳақида хабар берилган эди.  Шунингдек, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти 2,5 миллиард сўмга таъмирланиши маълум қилинган.