Андижондаги мусиқали драма театри 1,5 млрд сўмдан ортиқ маблағга қайта таъмирланади (фото)

Андижон вилоятидаги мусиқали драма театри биноси 1 миллиард 666 миллион сўмга қайта таъмирланади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, вилоят ҳокимининг 2018 йил 11 январдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2018—2022 йилларда давлат театрлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг манзилли дастурига асосан 2019—2020 йилларда Андижон вилоят мусиқали драма театри биносини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш белгиланган.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «2018—2022 йилларда давлат театрларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2018 йил 5 январда қарори қабул қилинган.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, Андижон вилояти мусиқали драма театрини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш чун 1 миллиард 666 миллион сўм пул маблағ ажратилган.

Аввалроқ Асакада 17 минг аҳолини сув билан таъминлайдиган иншоотнинг реконструкция лойиҳаси кўриб чиқилганди. Шунингдек, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти 2,5 миллиард сўмга таъмирланиши маълум қилинганди.

Янгиликлар