10 ойда 20 мингдан ортиқ электромобил импорт қилинган
2024 йилнинг январь-октябрь ойларида хориждан 20 190 та электромобил импорт қилинди. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, 10 ойда 202,7 млн долларлик электромашиналар сотиб олинган. Ўзбекистон энг кўп импорт қилган давлатлар:
Хитой — 20,082 та;
Қозоғситон — 51 та;
Гонгконг — 17 та;
Германия — 14 та;
БАА — 10 та;
АҚШ — 10 та.
Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6 730 тага ошган.