Танзанияда ўлимга олиб келадиган янги вирус пайдо бўлгани маълум қилинди
Африкадаги янги вирус аллақачон 15 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Бу ҳақда «Сатира» хабар берди.
Хабарга кўра, Танзаниянинг жануби-ғарбий қисмидаги Мбея ҳудудида янги касаллик авж олган. Ушбу юқумли касаллик ҳақида маълумотлар кўп эмас.
«Касаллик ҳали кенг тарқалмаган. Фақат битта маъмурий ҳудудда рўй берган. Одамлар қон қусган ва касалхонага кеч ётқизилган вақтда вафот этишган», — дейди Мбея вилоятининг Чуня тумани бош шифокори Фелиста Кисанду.
Таъкидланишича, 15 киши ушбу касалликдан вафот этган. 50 нафари оғир аҳволда. Юқтирганларнинг аниқ сони номаълум. Дастлабки сўров шуни кўрсатдики, беморлар, асосан эркаклар, ошқозон яраси ва жигар касалликларига чалинган. Шифокорлар касалликни юқтирганларнинг таҳлилларини ўрганиб, касалликнинг келиб чиқишини аниқлашга уринишмоқда.
Қайд этилишича, янги инфекция ҳақида маълумот тарқалгандан сўнг шифокор Фелиста Кисанду Соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонунни бузганлиги учун ишдан четлатилган.
«Аҳоли ўртасида кераксиз ваҳима қўзғатгани учун, мен доктор Фелиста Кисандани ишдан олишни, унга қарши тергов бошлашни ва 10 кун ичида ҳисобот тайёрлашни буюраман», — дейди хабарда Танзания Соғлиқни сақлаш вазири Дороти Гважима….