«Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди

Қарор 61-сон билан 10 февраль куни қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА ахборот агентлиги хабар қилди.

Фото: xabar.uz

Хабарга кўра, президентининг «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди.

Қайд этилишича, қарорда «йўл харитаси» ҳамда ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди. Ишчи гуруҳга Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлик қилиши белгиланган.