Мексикада фақат бурунга тақиладиган ниқоб яратилди
Мексикада миллий политехника институти тадқиқотчилари томонидан кундалик ҳаётда коронавирус билан курашишда ёрдам берадиган фақат бурунга тақиладиган ниқоб яратилди ва патент олинди. Бу ҳақда «РИА новости»га таяниб Xabar.uz хабар қилди.
Хабарга кўра, ихтиро юзга тақиладиган ниқоблар ўрнини эгаллаш учун эмас, тиш шифокорига учраганда ва овқатланганда одамлар саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида яратилган.
«Мask Eating бурун ниқобини яратиш ғояси, айниқса, SARS-CoV-2нинг юқумли вариантлари олдида қўшимча ҳимоя заруриятидан келиб чиққан», — дейди лойиҳа координатори Акоста Альтамирано.
Таъкидланишича, ҳозирда тадқиқотчилар бурун ниқобларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган компания билан музокаралар олиб боришмоқда.