Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда ушлаб турган аёл 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Шаҳрисабз туман судида мазкур иш бўйича ёпиқ суд мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Болалар омбудсмани матбуот хизмати. Натижада 2024 йил 8 апрель куни суд тақдим этилган далиллар асосида судланувчиларни айбдор деб топди.

Судланувчи Н.А. 135-моддаси 3-қисми «а, ж»  бандлари билан (Одам савдоси) ва 127-моддаси 3-қисми (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) бўйича 7 йилу 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини олди.

Судланувчилар А.Ф. ва Ш.У. Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми «а» банди (зўрлаш), 135-моддаси 3-қисми «а, ж» бандлари (Одам савдоси) ва 127-моддаси 3-қисми (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) билан айбдор деб топилиб 9 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Маълумотларга кўра,  айбланувчилар апелляция шикояти берган, бироқ Қашқадарё вилояти суди биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдирган.

Шунингдек, матбуот хизмати, бундай жиноятлар учун жавобгарликнинг янги тартибига кўра, судланганларга нисбатан енгиллаштириш чораси қўлланилмаслигини ва улар жазони тўлиқ ўташини қайд этди.

Ҳозирда, вояга этмаган жабрланувчи қизга зарур ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда.

Янгиликлар