Aндижонда коронавирусга чалинганлар сони 1100 нафардан ошди

Ўзбекистонда 10 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 304 (+236) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари Aндижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Маълумот учун, вилоятда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1103 нафарга етган. Жами соғайганлар сони 1039 нафарни, ўлим ҳолатлари эса 2 тани ташкил этмоқда.

Aввалроқ Aндижонда яна 11 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар