Коронавирусга чалинган Бухоро ҳокимининг ҳозирги аҳволи маълум қилинди
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов 11 август, сешанба куни бўлиб ўтган брифингда Бухоро вилояти ҳокимининг ҳозирги аҳволини маълум қилди.
Рустам Икромовнинг сўзларига кўра, Бухоро вилояти ҳокими Карим Камоловнинг аҳволи яхши.
«Aйни кунларда унинг саломатлигида ташвишли нарса йўқ, даволаниш давом этмоқда», — деди Рустам Икромов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловда коронавирус тасдиқланган эди. Кейинчалик ҳокимнинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар рад этилганди.