Коронавирусга чалинган соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шодмоновнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов 11 август, сешанба куни бўлиб ўтган брифингда COVID-19 инфекциясига чалинган соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шодмоновнинг бугунги кундаги аҳволи ҳақида маълумот берди.
Рустам Икромовга кўра, соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шодмоновнинг бугунги кундаги аҳволи яхши.
«Aйни кунларда унинг саломатлигида ташвишли нарса йўқ, даволаниш давом этмоқда», — деди Рустам Икромов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавирусга чалинган Бухоро ҳокими Карим Камолов, Сурхондарё ҳокими Тўра Боболов ҳамда бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот берилган эди.