Наманганда 12 август куни ҳаво бироз булутли бўлади

«Ўзгидромет» 12 август, чоршанба куни Наманган вилоятида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «Wikiway.com»

Маълум қилинишича, шу куни Наманганда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 5—10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20—25 даража иссиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Аввалроқ ҳафта давомида мамлакатда қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида хабар берилган эди.