Наманганда коронавирусдан соғайганлар сони 712 нафарга етди

Ўзбекистонда 10 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 304 (+236) нафарни ташкил этмоқда.

Маълум қилишича, 11 август куни жами 950 нафар бемор тузалди. Шулардан 7 нафари Наманган вилоятида қайд этилди. Вилоятда жами соғайганлар 712 кишига етди. Касалликка чалинганлар сони 780 нафарни ташкил этмоқда. Вилоятда 5 нафар бемор вафот этган.

Шундай қилиб, мамлакатда 22 992 (+950 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор (73 фоиз) соғайган.

Aввалроқ Наманганда коронавирусдан соғайганлар сони 700 нафардан ошгани маълум қилинган эди.

Янгиликлар