Тошкент кўчаларининг бирида яланғоч юрган йигит акс этган видео бўйича расмий маълумот билдирилди
Интернет тармоғида Тошкент шаҳридаги кўчаларнинг бирида йигитнинг кўчада яланғоч юргани акс этгани тарқалган видео юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрида 10 август куни тахминан соат 16.30 да Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида 22 ёшли жиззахлик И.Х. кийимсиз юрган. Шу атрофда хизмат олиб борган Ички ишлар ходими йигитни кўриб қолиб, ҳудудий бўлинмаларга хабар берган. Воқеа жойига ППХ автоэкипажи ва профилактика инспектори етиб келиб, йигитни Чилонзор Ички ишлар органлари фаоилиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 3-сон Ички ишлар бўлимига етказган.
Суҳбат давомида маълум бўлишича, И.Х. маст ҳолатдалигида таниши бўлган қиз билан жанжаллашиб қолган. Сўнг ўз кийимларини ечиб, кўчада сайр қилишни бошлаган. Мазкур ҳолат бўйича унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 моддаси (Майда безорилик) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Аввалроқ онлайн дарс жараёнида болаларини ҳақорат қилган она ҳақида ва Андижонда хиёнат қилган эрини излаб борган ҳомиладор аёлнинг калтакланиши юзасидан расмий маълумот берилганди.