Ўзбекистонда 2022 йилда 37 та маданий мерос объекти реставрация қилинади

Ўзбекистонда 2022 йилда 37 та маданий мерос объектида реставрация ишлари учун қарийб 85 миллиард сўм ажратилади.

Маълум қилинишича, ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан 2022 йилда инвестиция дастури доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан 37 та маданий мерос объектларида реставрация ишларига 84,8 миллиарад сўм маблағ ажратилиб, лойиҳалари ишлаб чиқилиб, илмий эксперт кенгшадан ўтказилмоқда.

Шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Маданий мерос агентлиги, бошқа тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда тузилган ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги 750 га яқин моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида давлат мулки бўлган бошқа ташкилотларга тегишли моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ижарага бериш, улардан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилган.

Ўрганиш жараёнида аниқланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиниб, агентликнинг Маданий мерос жамғармасига ўтказиб берилиши юзасидан кўрсатмалар берилиб, далолатномалар расмийлаштирилган.

2022 йил 1 июлга қадар республика ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган 8210 та маданий мерос объектларидан 740 тасида ижара шартномаси тузилган.

Ўзганишлар натижасида 60 фоизга яқин ҳолатда маданий мерос объектларини сақлаш, фойдаланишга бериш ва улардан фойдаланиш бўйича талабларни қўпол равишда бузилгани аниқланган ва вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

Хусусан, вилоятларда жойлашган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини фойдаланишга (ижарага) бериш ва улардан фойдаланишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолатини ўрганиш юзасидан 15,3 миллиард сўмдан ортиқ дебитор қарздорлик аниқланган. Иш жараёнида шундан 1,226 миллиард сўм қарз маблағлари ундирилган.

Янгиликлар