12 февралда Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши маълум бўлди

12 февралдан Ўзбекистонда қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлади. Бу ҳақда «Ўзгитромет» хабар берди.

Маълум бўлишича, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво кам булутли бўлиб, эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-20 даража илиқ бўлалади.

Шунингдек, Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсиб, ҳаво 17-19 даража исийди.

Хабарга кўра, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол бироз 7-12 м/с тезликда эсиб, ҳарорат 5-10 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар