Туркманистон президенти ўз ўғлини бош вазир ўринбосари этиб тайинлади

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сердар Бердимуҳамедовни саноат ва қурилиш ишлаб чиқариш вазири лавозимидан озод қилиб, бош вазир ўринбосари этиб тайинлади, бу ҳақда ORIENT ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Xabar.uz

Хабарга кўра, мамлакат президенти ҳукумат таркибига Вазирлар Маҳкамаси раисининг яна бир раис ўринбосари лавозимини жорий қилди ва уни Давлат Хавфсизлик кенгашига киритиб, Олий назорат палатаси раиси этиб тайинлади. Бу лавозимга Туркманистон президентининг ўғли Сердар Бердимуҳамедов тайинланди.

Таъкидланишича, бош вазирнинг янги ўринбосари, шунингдек, давлат бошқаруви тизимида, молия-иқтисодий секторда ва ижтимоий соҳада рақамлаштириш ва инновацион технологияларни жорий қилиш учун жавобгар бўлади.

Шунингдек, президентнинг янги лавозим мақоми тўғрисидаги фармонига биноан Вазирлар Маҳкамасида назорат бўлими ташкил этилади.

Мавзуга доир:

 

Янгиликлар