Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари маълум бўлди

Ўзбекистон ҳудудий-марказий деҳқон бозорларида, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Uzlidep

Маълум бўлишича, Ўзбекистонда cуякли мол гўштининг минимал қиймати 5 000 сўмни ташкил этиб, ушбу нарх Нукус ва Наманган шаҳарларида қайд этилган бўлса, бу маҳсулот максимал қийматда (65 000 сўм) Тошкент деҳқон бозорларида сотилган.

Шунингдек, қўй гўштининг 1 кг нархи 48 000 сўмдан 78 000 сўмгача сотилган бўлиб, минимал нарх Нукус шаҳрида, максимал нархи эса Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Кузатув натижаларига кўра, картошканинг қиймати 2 800 сўмдан 6 000 сўмгача (кг) бўлиб, 2 800 сўм Тошкент шаҳрининг Миробот деҳқон бозорида қайд этилган бўлса, бу маҳсулот максимал нархда Олой деҳқон бозорида сотилган.

Таъкидланишича, пиёз маҳсулотининг минимал нархи Гулистон деҳқон бозори ва Миробод деҳқон бозорида (1 000 сўм) рўйхатга олинган.

Олой деҳқон бозорида сотувда бўлган сараланган пиёз (3 500 сўм) ва сабзининг максимал (4 000 сўм) бўлган. Шу билан бирга, ушбу бозорда сабзининг минимал нархи 2 000 сўмни ташкил этган.

Сабзи маҳсулотининг энг арзон нархи Гулистон деҳқон бозори, Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозорида (1 000 сўм) қайд этилган.

Ўзбекистон бўйича тухум минимал 6 000 (Фарҳод деҳқон бозори) сўмдан максимал 15 000 (Эски жўва деҳқон бозори) сўмгача нархда (10 дона) сотилган.

Гуручнинг нархи 5 000 (Нукус, Жиззах ва Қарши шаҳри) сўмдан 18 000 (Тошкент шаҳри) сўмгача (кг) қайд этилган бўлиб, ўсимлик ёғининг 1 литри эса 11 000 (Тошкент шаҳри) сўмдан 19 000 сўмгача (Тошкент шаҳри) нархда сотилган.

Маълумотга кўра, шакар 6 500 сўмдан 8 000 сўмгача (кг) нархда сотилган бўлиб, минимал нархи Тошкент шаҳрида қайд этилган. Ушбу маҳсулотнинг максимал нархи эса Андижон, Тошкент, Жиззах ва Наманган шаҳарларида кузатилган.

Янгиликлар