Индонезияда футбол вақтида футболчини яшин урди

Индонезиянинг «Персикас Субанг» клубининг 30 ёшли футболчиси яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди.

Маълум бўлишича, ҳодиса футбол ўйини вақти, стадионда содир бўлган. Ҳодиса оқибатида, футболчи ҳушини йўқотган ва шифохонага олиб борилган. Аммо, у ўша ерда вафот этган.

Видеода ўйин вақтида футболчини яшин ургани, шундан сўнг футболчи ҳушидан кетиб қолганини кўриш мумкин.