Сирдарёдаги хонадонлардан бирида кучли ёнғин содир бўлди
Сирдарёда хонадонларнинг бирида кучли ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Sirdaryo xabarlari хабар берди.

Хабарга кўра, Сирдарё тумани Ўзбекистон кўчасидаги хонадонларнинг бирида катта ёнғин содир бўлган. Воқеа жойига ЙХҲБ ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари етиб бориб, ФВБ ходимларига ёнғинни ўчиришда кўмаклашган ва ёнғин бартараф этилган.
Қайд этилишича, талофат кўрганлар йўқ. Фуқароларга тез ёрдам кўрсатилиб, хавф бартараф этилган.





