Бангкокдан Тошкентга 13 августдаги чартер рейс жадвали эълон қилинди

Бангкок—Тошкент йўналиши бўйича 13 августдаги чартер рейс жадвали эълон қилинди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бангкок—Тошкент йўналиши бўйича чартер рейс қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

Бангкокдан кетиш вақти — 03:15, Тошкентга қўниш вақти — 07:45 .

Қайд этилишича, авиачипталарни «Uzbekistan Airways Sales» марказий сотувлар офисида ҳамда авиакомпаниянинг Бангкокдаги ваколатхонасида 12 август соат 09:30 дан бошлаб сотиб олиш мумкин.

«Тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида авиачипталарни сотиб олишни тезлаштириш бўйича ўз хизматларини таклиф этаётган шубҳали шахслардан ёрдам сўрамаслигингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда чартер рейслар субсидиялангани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Нью-Йоркдан чартер рейс орқали 174 нафар фуқаро Тошкентга олиб келингани маълум қилинганди.

Янгиликлар