Булунғурда Испания фирмаси билан ҳамкорликда форель балиғи етиштирилади

Самарқанд вилояти Булунғур туман ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги ўқув соатида чорвачилик ва балиқчилик масалалари кўтарилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарда айтилишича, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва аппарат ходимлари иштирок этган ўқув соатида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алиев Улуғбек соҳада амалга оширилаётган ишлар, истиқболли режалар тўғрисида йиғилганларга батафсил маълумот бериб ўтган.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Ҳоким ўринбосарининг маълумот беришича, туманинг «Ғўбдин» массиви ҳудудидан «Metin group impeks» МЧЖга чорвачиликни ривожлантириш учун 1012 гектар ер майдони ажратиб берилган. Ушбу хўжалик томонидан замонавий техналогияларни қўллаган ҳолда лалми ер майдонларида сув пуркаш йўли билан суғориш орқали чорва молларига озуқа етиштирилади ва хориждан 100 бош наслли қорамол, 1200 бош наслли қўй олиб келинади.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Балиқчилик соҳасидаги ҳисоботда эса «Булунғур феникс сервис» МЧЖ Испаниянинг «Никами» фирмаси билан хамкорлик қилаётгани айтилди. «Булунғур феникс сервис» Зарафшон массивида форель балиқлари етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича йирик лойиха амалга оширилиши режалаштирилганини маълум қилди. Айни пайтда Испаниядан зарур ускуналарни олиб келишга тайёргарлик кўрилаётганлигини билдирилди.

Ўқув соати давомида туман ҳокимлиги умумий бўлим мудири Шерзод Норматов сўзга чиқиб, мурожаатларнинг ижро ҳолатига айрим масъуллар томонидан етарли даражада эътибор қаратилмаётганлигини танқид қилди.

Аввалроқ Қоракўлда 1,2 миллиард сўмлик лойиҳа асосида 20 гектар ер балиқчилик комплексига айлантирилиши, Фарғонада йил якунигача 35 минг тонна балиқ етиштирилиши, Бухоро туманида куз фаслида 200 тонна балиқ маҳсулоти олиниши хабар қилинган эди.

Янгиликлар