Наманганда ноанъанавий тўй қилган куёв жазоланди
Ижтимоий тармоқларда “Куёв араб шайхларига ҳавас қилган кўринади” номли тўй маросими акс этган видеоматериал кенг тарқалиб, аҳоли орасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Кейинчалик мазкур тўй қачон ва қаерда бўлгани аниқланди ҳамда куёв жаримага тортилди.
Аниқланишича, мазкур тўй жорий йилнинг 31 август куни Наманган вилоятида ўтказилган. Унда куёв сифатида иштирок этган 2000 йилда Наманган вилоятида туғилган фуқаро вилоят ИИБга чақирилган.
Ўтказилган суҳбат давомида куёвнинг ташаббуси билан тўйда келинга ноанъанавий кийимлар (бурқа шаклидаги) кийдирилган ҳамда диний куй-қўшиқлардан фойдаланиб, тадбирга диний тус берилгани аниқланган.
Шу муносабат билан, суд томонидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1842-моддаси (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.