Наманган шаҳрида ота 2 нафар фарзанди учун 5 йиллик алимент тўлади
Наманган шаҳрида 11 октябрь куни ота 2 нафар фарзанди учун 56 миллион сўм алимент маблағини тўлаб берди. Бу ҳақда мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси «Tez News»га хабар берди.
Таъкидланишича, Бюронинг шаҳар бўлими иш юритувида бўлган, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг буйруғига кўра Ф.Мамажановдан ундирувчи М.Aбдуллаева фойдасига 2 нафар фарзанди учун вояга етгунига қадар ҳар ойда барча топган даромадининг учдан бир қисм миқдорида алимент тўлаш белгиланган.
Фуқаро Ф.Мамажанов 11 октябрь куни Бюронинг Наманган шаҳар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, ўз фарзандлари учун алимент тўловларини олдиндан беш йиллигини ҳисоблаб беришни сўраган. Давлат ижрочиси томонидан ариза атрофлича кўрилиб, 2025 йил декабрь ойига қадар бўлган давр учун қарздорлик 56 миллион 138 минг 420 сўмни ташкил этган. Ф.Мамажанов вояга етмаган фарзандлари учун ушбу суммани тўлаб берган.
Aввалроқ Ёзёвонда 6 йилда хориждан қайтган ота судда 24 миллион сўм алимент пулини тўлагани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир: