Ўзбекистонда 13 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» гидрометеорология хизмати маркази 13 декабрь, якшанба куни Ўзбекистон ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «Tez News»

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2–4 даража совуқ, кундузи 1–3 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10–15, кундузи 4–9 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 2–3 даража илиқ бўлади.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 2–3 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 2–3 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5–10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3–8 даража совуқ бўлади.