Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчилик кузатилади

«Ўзгидромет» гидрометеорология хизмати маркази Ўзбекистонда дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди, юқори циклонли булутли массив аста-секин Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларига силжийди. 12 декабрь куни жануби-ғарбий ҳудудларда, 13 декабрда Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкинлиги айтилган.

Шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларига туман тушиши маълум қилинган.

Янгиликлар