Яшнободдаги мактаб-интернатда 3-синф қиз тарбиячиси томонидан калтакланди — видео

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 103-мактаб интернатда 3-синф қиз тарбиячиси томонидан калтаклангани тасвирланган видео тарқалди.

Кадр: Telegram

Бош прокутатура ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан баёнот берди.

Унга кўра, видеоёзувда тасвирланган ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан ўрганиш ишлари бошланган. Прокуратура ахборот хизмати томонидан ҳолат бўйича батафсил маълумот бериши кўзда тутилган.

https://www.instagram.com/p/CIqxfdRFifC/

Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамованинг маълум қилишича, вазирлик раҳбарияти ушбу ҳолатдан хабардор. Aйни вақтда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан воқеа бўйича суриштирув ишлари бошланган.

ХТВ расмийси ҳуқуқ-тартибот органларидан берилган хулосалар асосида ушбу ҳолат бўйича ОAВга батафсил маълумот берилишини ваъда қилган.

Янгиликлар