Европа Лигасининг яна бир play-off учрашуви коронавирус туфайли нейтрал майдонда бўлиб ўтади

Европа Лигасининг яна бир плей-офф учрашуви коронавирус туфайли нейтрал майдонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда TACC агентлиги хабар берди.

Фото: 123ru.net

Хабарга кўра,  18 февраль куни Европа Лигаси 1/16 финал дастлабки учрашуви Австриянинг «Волфсберг» ва Англиянинг «Тоттенхем» жамоалари ўртасида Будапештда бўлиб ўтади. Коронавирус инфекцияси туфайли учрашув ўтказиладиган жой ўзгарган.

Бундан олдин, айнан шу сабабга кўра Европа Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйини Мольде ва Хоффенхайм (Германия) ўртасидаги ўйин Норвегиядан Испанияга кўчирилганди. Испаниянинг «Реал Сосъедад» ва Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасидаги бир хил босқичдаги биринчи учрашув Италиянинг Турин шаҳрида, «Бенфика» ва «Арсенал» ўртасидаги учрашувлар эса Рим ва Афинада бўлиб ўтганн эди.

Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг дастлабки учрашувлари Германиядан Будапештга кўчиб ўтган: «Лейпциг» — «Ливерпул» (Англия) ва «Боруссия» (Мёнхенгладбах) — «Manchester Сити» (Англия).

Янгиликлар