Самарқандда ота-болани болға билан ўлдириб, уйини талон-торож қилган фуқаро қамалди

Самарқанд вилояти судида 2020 йил октябрь ойида Пахтачи туманида ота-болани ўлдирган шахсга нисбатан қўзғатилган иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Янги давр» кўрсатувига таяниб, «Дарё» хабар берди.

Хабарга кўра, 2020 йил 8 октябрга ўтар кечаси соат 02:00 ларда О.О. ўзининг ҳамқишлоғи — Пахтачи тумани Қарнобота қишлоғида яшовчи С.П.нинг хонадонига борган ва унинг ҳовлисида хонадон эгаси билан суҳбат қуриб, уй эгаси О.О.га ароқ ичишни таклиф қилган ва уни олиб чиқиш учун омборга кириб кетган.

Маълум бўлишича, фуқаро унинг орқасидан кирган ва ўзи билан олиб келган болға ёрдамида уни уриб ўлдирган. Уйдаги қимматбаҳо нарсаларни олиш учун ҳовлига чиққанида, фуқаро О.О.нинг 19 ёшли ўғли С.Ў. шовқиндан уйғониб кетганини кўрган ва отангни мазаси қочди деб, уни омборга олиб кирган ва болани ҳам болға билан уриб ўлдирган. Шундан сўнг уйдан жами 72,7 миллион сўмлик пул ва қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетган.

Таъкидланишича, вилоят прокуратураси ходими судда айбланувчи учун Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида узил-кесил 25 йил қамоқ жазоси тайинланишини сўраган.

Қайд этилишича, фуқаро О.О. 22 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Янгиликлар