Ўзбекистон туманида «Lacetti» уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 10 октябрь куни «Lacetti» уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, Ўзбекистон туманида 10 октябрь куни фуқаро Қ.A. «Lacetti» русумли автомашинасини Попой қишлоғи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, қатнов қисмини кесиб ўтаётган Ш.Т.ни уриб юборган. Оқибатда пиёда Ш.Т. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Aввалроқ Олтиариқда мактаб ўқувчиси бошқарувидаги «Labo» трактор тиркамасига урилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар