Instagram носозликлар бўйича янги функцияни ишга тўшади

Instagram ўз фойдаланувчиларига носозликлар ва муаммолар ҳақида тўғридан-тўғри, дастур ичида хабар беради.

«Биз янги функцияни синовдан ўтказмоқдамиз, бу дастур ишламай қолганда ёки техник носозликлар юз берганда, шунингдек улар бартараф этилганда сизга хабар беради», — деган матбуот хизмати.

Компания раҳбарияти АҚШда бир неча ой давомида ижтимоий тармоқдаги янги вариантни синовдан ўтказишни режалаштирилган.

«Бу каби сабабсиз узилишлар фойдаланувчиларнин жаҳлини чиқариши мумкин, шунинг учун биз тўғридан-тўғри дастурда нима бўлаётганини тушунишни осонлаштирмоқчимиз», —дея тушунтирган матбуот хизмати.

Дастурда хатолик юз бергани ҳақидаги хабарлар ҳар сафар юборилмайди, фақат фойдаланувчилар хавотирга тушиб, жавоб излаётгандагина маълум қилинади.

Хизмат фойдаланувчиларга профил ва контентни тарқатишда нима хатолик юз берганилигини тушунишга ёрдам беради.

Аввалроқ ижтимоий тармоқда яна узилишлар юз берган ҳолати кузатилганди.